Самарқандда Nexia-2 машинаси ёниб кетди

Foto: Samarqand viloyati IIB

Самарқанд шаҳрида Nexia-2 автомобили Волга билан тўқнашиб, ёниб кетди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ.

Воқеа 4 сентябрь куни соат 9:50 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида юз берган. Nexia-2 ҳаракатланиб келиб йўлнинг ўнг томонида ёқилғиси тугаб тўхтаб турган Волга автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

Оқибатда Nexia-2 машинасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин зудлик билан Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.