Қаршида фуқаро ўзини ва отасини ёқиб юборди

Қаршида фуқаро ўзини ва отасини ёқиб юборди

15 май куни соат тахминан 14.30 да Қарши шаҳрида фуқаро ўзининг оёғини иситиш ускунасига занжир билан боғлаб ўзига ва 80 ёшли кўзи ожиз отасига бензин қуйган. Ёқиш пайтида уйда фуқаронинг кичик укасининг рафиқаси ва бошқа қариндошлари бўлган, улар фожианинг олдини олишга ҳаракат қилган. Куйиш жароҳатлари оқибатида ота ва ўғил вафот этган.

«Новости Кашкадарьи» нашрининг “Темирйўлчи” маҳалласи раисига таянган ҳолда берган хабарига кўра, 46 ёшли фуқаронинг тақдири мураккаб бўлган. Ёшлигида спиртли ичимликлар ва марихуана истеъмол қилган. Гиёҳванд моддалар савдоси учун икки марта қамалган. Ўша пайтда хотини билан ажрашган, қиз фарзандларининг ёши 2-3 да бўлган.

Қамоқдан чиққанидан кейин фуқаро Россияда, Тошкентда ишчи бўлиб ишлаган. 2016 йилда Қаршига қайтиб келган, чунки отаси оёғини синдириб ёрдамга муҳтож ҳолатда бўлган. Ўша пайтдан буён ишламаган.

Маҳалла раисининг сўзларига кўра, фожиадан тўрт кун олдин ота ўғли билан уришиб қолган. Бироқ нима сабабдан экани ҳозир номаълум. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.