Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик қўлланилади
Қонунга кўра, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати Севара Ўринбоева.
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширишганлик учун БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Улашиш:
Шарҳлар