Нижегород вилоятида патент бериш тўхтатилди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Горовойнинг 2024-йил 23-сентябрдаги 1/11198-сонли фармойишига асосан, жорий йил 1-октябрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудига кириб келган чет эл фуқароларига Нижегород вилояти ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент берилиши вақтинча тўхтатилган. Бу чеклов 2025-йил 1-март санасига қадар давом этади. Бу ҳақида Россиянинг kommersant.ru интернет нашри хабар бермоқда.
Улашиш:
Шарҳлар