Ноқулай об-ҳаво шароитлари сабабли Ўзбекистон аэропортларида қатор рейслар бекор қилинди
Ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида парвозлар бекор қилинган, айрим рейслар кечиктирилган ёки бошқа аэропортларга ўтказилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.
Айни пайтда Тошкент аэропортида қуйидаги йўловчи рейслари кечиктирилган:
HY9685 Тошкент – Сочи – маҳаллий вақт билан соат 10:12 да жўнаб кетди.
HY011 Тошкент – Нукус – маҳаллий вақт билан соат 10:30 га қолдирилди
TK369 Тошкент – Истанбул – маҳаллий вақт билан соат 10:35 га қолдирилди
HY271 Тошкент – Истанбул – маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қолдирилди
HY065 Тошкент – Термиз – маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қолдирилди
HY745 Тошкент – Тбилиси соат 11:00 га қолдирилди
HY023 Тошкент – Бухоро кечиктирилди
HY603 Тошкент – Москва кечиктирилди
HY333 Тошкент – Дубай кечиктирилди
HY5303 Тошкент – Жидда кечиктирилди
5P557 Тошкент – Москва зкечиктирилди
HY091 Тошкент – Андижон бекор қилинди
Абу-Даби – Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган 5W7163 рейсининг экипажи Навоийдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Тахминий қўниш вақти, маҳаллий вақт билан соат 10:32 да.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бухоро -Наманган – Бухоро йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.
HY9605 Самарқанд – Москва, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслар об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирилди. Flydubai авиакомпаниясининг Самарқанд-Дубай йўналиши бўйича FZ 770 рейси эса соат 19:00 га кўчирилди.
Ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Андижон – Самарқанд – Андижон йўналиши бўйича HY049/ HY 050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.
Шарҳлар