Монополияга қарши курашиш қўмитаси: «Ташқи реклама бўйича шартномалар тузишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ»

Ўзбекистон реклама бозори бир йилдан ошдики, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмаяпти. 2018 йил август ойининг охирида Вазирлар Маҳкамаси ташқи рекламага доир қарорни қабул қилди, аммо шартномаларни тузиш тартиби белгиланмади. Ўшанда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бошқа идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганди. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқий вориси бўлган Монополияга қарши курашиш қўмитаси шу жумладан реклама бозорини ҳам тартибга солади.

«702-сонли қарор чиққанидан кейин алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бир нечта топшириқ кўзда тутилганди”, – деди Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Нажмиддинхўжа Шарипов чоршанба куни бўлиб ўтган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг брифингида.

«Бу вазифа қўмитага (ўша пайтда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) юклатилди ва муддат ҳам белгиланди – 2018 йил декабрь ойи. Биз шу муддат ичида лойиҳани ишлаб чиқдик, мувофиқлаштирдик ва Вазирлар Маҳкамасига киритдик. Унда ташқи рекламани жойлаштириш қисмида зоналлик чизиғи кўзда тутилганди. Бу ҳокимликларга реклама жойлаштиришга ва тегишли йиғимларни ундиришга тадбиркорлар билан шартномалар тузишга халақит бермайди. Нега ҳокимлик шартномалар тузмаётганини билмаймиз. Бу масала бўйича биз ҳам бир неча марта ўз манбаларимизда ахборот жойлаштирдик, шартномалар тузиш учун ҳеч қандай тўсиқ, муаммолар йўқ, биз ишлаб чиққан лойиҳа ҳеч қандай тарзда ҳокимликларга ўз вазифаларини бажаришга халақит бермайди деб айтдик», – дея хулоса қилади Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.