Нодирбек Абдусатторов Фишер шахматлари бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодирбек Абдусатторов Исландияда дунёнинг энг кучли 8 нафар ақл гимнастикачиси ўртасида ўтказилаётган «World Fischer Random Chess Championship» номли жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, ярим финалга йўл олди, дея хабар беради «Дунё».
Мусобақа низомига кўра, Нодирбек Абдусатторов 1/2 финал баҳсида «В» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган АҚШ вакили Хикару Накамура билан дона суради. «А» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Ян Непомняший Магнус Карлсен билан ўйнайди.
Ҳар иккала гуруҳда 3-ўринларни эгаллаган шахматчилар мусобақанинг 5-6-поғоналари учун, 4-ўринда жойлашганлар эса 7-8-ўринлар учун курашади.
Ярим финал баҳслари эртага, 29 октябрь куни ўтказилади.
Шарҳлар