Нодирбек Абдусатторов «Superbet Poland 2024» турнирида иштирок этади

Фото: спутник

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Варшавада бўлиб ўтадиган «Superbet Rapid & Blitz Poland 2024» турнирида иштирок этади, деб хабар бермоқда Grandchesstour.

Турнир 7-12 май кунлари бўлиб ўтади. Соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил қилади, ғолиб эса 40 минг доллар олади. Ўзбекистонлик шаҳматчи илк ўйинни 8 май куни ўтказади.

Турнирда Абдусатторовдан ташқари яна қуйидаги гроссмейстерлар иштирок этади:

  • Магнус Карлсен (Норвегия);
  • Вей Йи (Хитой);
  • Ян-Крзйсзтоф Дуда (Полша);
  • Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон);
  • Аниш Гири (Нидерландия);
  • Аржун Эригаиси (Ҳиндистон);
  • Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон);
  • Винсент Каймер (Германия);
  • Кирилл Шевченко (Руминия).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.