Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирилади

Фото: Мурод Файзиев

2023 йилнинг 3-март куни Адлия вазирлиги томонидан АОКАда «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори юзасидан матбуот анжумани ўтқазилди.

Анжуманда қарорда белгиланган қўйидаги масаларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди:

Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш ва давлат идораларида мансабдор шахсларнинг қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёзлар берилади.

«Юридик ёрдам» ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга адвокатлар томонидан ихтиёрий равишда бепул профессионал юридик ёрдам кўрсатилишини (pro bono) ташкил этишга кўмаклашувчи тизим жорий этилади.

Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиевнинг айтишича, «Юридик ёрдам» – барча тоифадаги бўлган шахсларга берилади. Юридик ёрдам иҳтиёрий равишда адвокат томонидан кўрсатилади. Адвокат ўзининг истак ҳоҳиши билан оғзаки, ёзма маслаҳат ёки ногиронлиги бўлган шахснинг мурожатига қараб, судда ҳам қатнашиб бериши мумкин.

2023-йилнинг 1-июнигача ногиронлар ва уларга ғамхўрлик қилувчиларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакиллантирилади. Мазкур рўйхат «Advice.uz» ҳуқуқий порталига жойлаштирилади.

2023-йил 1-майидан шифохоналарда даволанаётган ногирон болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

Боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;

Мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногирон деб топганда, уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.

2023/2024-ўқув йилида абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлар учун қулай форматда бўлади. Шунингдек, видеороликлар сурдатаржима ёки субтитрлар билан намоиш этилади.

2023/2024-ўқув йилидан «махсус педагогика, дефектология» йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.

Ўқиётган ногирон талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.