Тегишли ҳужжатларисиз дори воситаларини сотмоқчи бўлган корхона қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланган.
«Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар