Ислом банкининг маблағлари – қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига

Ислом банкининг маблағлари – қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн. долларлик битимни имзолади, дея хабар беради “РИА Новости” ИТБнинг Ўзбекистондаги вакилига таянган ҳолда.

 «Ушбу маблағлар Ўзбекистонда уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлашнинг биринчи босқичи доирасида ажратилди», — дейди ИТБ вакили.  Маблағлар 17 йил муддатга тақдим этилади. Унинг ичида “Истисно” шартларида (банк комиссиясини ҳам ўз ичига олувчи фоизсиз фьючерс) 2 йиллик имтиёзли давр ҳам бор. ИТБ маблағлари мазкур дастурда қатнашаётган ўзбек банклари орқали қайта молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил август ойида Осиё тараққиёт банки қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга 500 млн. доллар миқдорида мультитранш молиялаштириш дастурини тақдим этишни маъқуллаган эди. Айни пайтга қадар Ўзбекистон томони ОТБнинг 400 млн.доллар миқдоридаги маблағини ўзлаштирди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.