Автомобилнинг орқа ўриндиғидан 20 млн сўмлик ноқонуний тамаки воситаси топилди
Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб кириб келган автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда, автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғининг таг қисмидан хуфиёна яширилган, 40 кути “ESSE CHANGE” номли тамаки маҳсулотлари топилган.
Акциз маркаси ва рақамли маркировка кодлари билан қадоқланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар