Чехиялик талаба қиз “Дунё гўзали” танловида ғолиб бўлди

Foto: AP

2023 йилги “Дунё гўзали” (Miss World) 71-халқаро гўзаллик танлови ғолибаси чехиялик 24 ёшли Кристина Пишкова бўлди, деб хабар беради “Коммерсантъ”. Иккинчи ўринни ливанлик Ясмина Зайтун эгаллади. Танлов Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтди.

Танлов сайтида Пишкова талаба, кўнгилли (волонтёр) ва модель сифатида кўрсатилган. Ҳуқуқ ва бизнес бошқаруви соҳасида таҳсил олади. Инглиз, поляк, словак ва немис тилларида сўзлаша олади. Таълим орқали барқарор ривожланишни ўз олдига мақсад қилган фондга асос солган. Таъкидланишича, Танзанияда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун инглиз тили мактабини очган. Флейта (най) ва скрипка чалади.

Кристина Пишкова ушбу танловда ғолиб бўлган иккинчи чехияликка айланди. 2006 йилда шу мамлакат вакиласи Татьяна Кухаржова “Дунё гўзали” деб тан олинган эди. 2021 йилда танловда польшалик Каролина Белявска ғолиб бўлган. 2022 йилда эса ундан аввалги танлов муддатлари ўзгариб кетгани туфайли тадбир ўтказилмаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.