Фарзандни чет элга олиб чиқиш учун розиликни нотариал идорага бормасдан расмийлаштириш мумкин бўлди
Энди ўзбекистонликлар фарзандини чет элга олиб чиқиш учун нотариал тасдиқланган розилик беришни нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштириши мумкин бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбаева маълум қилди.
Розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Вояга етмаган фарзандини чет элга олиб чиқиш учун розилик” беришни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.
- Розилик берувчи қайси фарзандини чет элга олиб чиқиш учун фарзандлар рўйҳатидан танлайди;
- шундан сўнг ҳамроҳлик қилувчи шахснинг шахсга оид маълумотларини киритади;
- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
Ушбу нотариал ҳаракатни уйдан ёки иш жойидан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефон орқали 15 минутда расмийлаштириш мумкин, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар