Энди фарзандингизни чет элга олиб чиқиш учун Нотариусга бормасдан ҳужжат олишингиз мумкин
Розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Вояга етмаган фарзандини чет элга олиб чиқиш учун розилик” беришни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.
- Розилик берувчи қайси фарзандини чет элга олиб чиқиш учун фарзандлар рўйҳатидан танлайди;
- ҳамроҳлик қилувчи шахснинг шахсга оид маълумотларини киритади;
- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
Ушбу нотариал ҳаракатни уйингиздан ёки иш жойингиздан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефон орқали 15 минутда расмийлаштиришингиз мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар