Чимкентда фуқаро ёнаётган уй ичидаги олти нафар қўшни болани қутқариб қолди

Фото: otyrar.kz

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Марина Гафарова ёнаётган уйдан олти нафар болани қутқариб қолди. Аёл деразани синдириб, болаларни оловдан олиб чиққан. Хабарда айтилишича, ёнғин 16 декабрга ўтар кечаси, қаровсиз қолдирилган ижарага олинган уйда болаларнинг ўт билан ўйнаётган вақтда содир бўлган.

Маринанинг ўзи ҳам тўрт нафар фарзанди бор, ёнғинни кўргач, уйдан ялангоёқ югуриб чиқиб, уч метрлик панжарани босиб ўтган.

“Болаларнинг йиғлаётганини эшитдим ва югуриб чиқдим, уйларимиз бир-бирига жуда яқин. Уйда ҳар дақиқада портлаши мумкин бўлган газ баллони бор эди”, – дейди чимкентлик Марина Гафарова.

Қутқарув зудлик билан амалга оширилди, ёнғин қурбонларининг кейинги тақдири ҳақида маълумот берилмади. Қутқарилган болаларнинг ота-оналари Марина Гафаровага миннатдорчилик билдиришмаган. Энди Марина қутқарувчилар учун энг юқори мукофот – ёнғиндаги жасорат учун медални олишига умид қилишмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.