Юридик тусдаги ҳужжатларнинг бекор қилиниши 99 фоизга қисқарди

Фото: xs.uz

6 май куни Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида мамлакатда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятлари ҳақида маълумот берилди.

Хабарга кўра, “2023 йил давомида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштиришда республика бўйича давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини лавозимга тайинлашни келишиш бўйича 814 нафар номзод суҳбатдан, 438 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан, 130 нафар юридик хизмат ходимлари адлия органларида стажировкадан ўтказилган”.

Шунингдек, 383 нафар юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари берилган ҳамда юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тўлиқ рақамлаштирилиб, бериладиган гувоҳномалар электрон шаклга ўтказилган.

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг барча юридик тусдаги ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими яратилиб, иш юритиш тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда қоғозбозликка барҳам берилган.

Давлат раҳбарининг Марказлар қамровини кенгайтиришга қаратилган қарорига асосан юридик хизмат билан таъминланмаган давлат мактаблари, боғчалар ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Марказлар томонидан 2022 йилда жами 21 255 та давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилган бўлса, 2023 йилда эса хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 21 887 тага етган.

Марказлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида ташкилотларнинг юридик тусдаги ҳужжатларини прокуратура ва суд органлари томонидан бекор қилиниши 99 фоизга қисқарган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.