Тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар қўлга тушди

Фото: Департамент

Андижон вилоятида Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси статисти Б.Х. фуқаро Т.З.ни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамда фуқаро Т.Ю.ни вилоят тиббиёт муассасаларидан бирига ишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 800 АҚШ долларидан жами 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

“Хива шаҳарида фуқаро М.Я. фуқаро Н.Ю.нинг қариндоши М.И.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Бекобод” қишлоқ врачлик пунктига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган пайтида далиллар билан қўлга тушди”, – дейилади хабарда.

Олмазор туманида эса Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг бўлим мудири Н.З. (муқаддам судланган) фуқаро З.А.ни Олмазор тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида  далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.