Қароқчилик йўли билан ёхуд машхур номлар ўғрилари…

Мадина Турсунова олган сурат

Қароқчилик йўли билан қалбакилаштириладиган маҳсулотлар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмайди, белгиланган солиқлар ҳам, ҳуқуқ эгаларига тегишли мутлақ ҳуқуқларни бузилишига олиб келади.

Қизиқ холат а? Дархақиқат бугун йирик ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, машҳур бўлган брендлар, “Puma”, “Adidas”, “Zara”, “Gucci”, “Brioni” ва бошқаларнинг бирма бир ўхшовчи нусхаларини яратаётган ва катта бозорларга кириб келаётган уддабуронлар туфайли ушбу номларга бўлган ҳаридор ишончи йўқолиб бормоқда.

Албатта, ер эгаси ердан даромад қилсам дейди, ишчиники яхши иш ҳақи олиш, тадбиркорнинг мақсади кўпроқ фойда кўриш, пулдорники пулидан кўпроқ пул чиқариб олиш. Аммо бу фақат соғлом рақобат орқали амалга оширилиши керак…

Гап шундаки, республикамиздаги айрим фирмалар “дунёдаги машҳур брендларнинг ўзимизга олиб келиб, Хитой ёки Туркиядан материал келтириб кийимлар тикишаётганмиш…” Ва бу икки фирманинг маҳсулотини худди эгизак дейсиз. Хўш, нима бўбди, дерсиз?! Лекин истеъмолчи сифатида харидорнинг нима учун пул тўлаётганини билишга албатта ҳаққи бор. Ўзимизникими, ўзимизники деб сотилсин! Янги, ўзимизга хос брендлар топиб, дунёни эгалласин, қандини урсин.

Бугун бозорларда бир ёки икки хил тоифадаги харидорларни учратишимиз мумкин. Савдо расталари пештоқида эса яна ўша машхур номлар. Харидор нимани танлайди? Адбатта яқин инсони еки дўсти томонидан айтилган, кимнингдир устида кўзи тушган машхур бренд томон юриши анниқ. Бу кейинчалик қандай холатларга олиб келади. Оргинал махсулотни харидор бир ёки бир ярим йил кийиб юрса, машхур бренд остида таёрланаётган қалбаки махсулотлар бир икки ювилганидан сўнг ўз сифатини йўқотиши табий ва бу харидорнинг айнан шу брендга бўлган ишончини йўқотади.

Гап айнан бренд хақида кетар экан, Катта қилиб АДИДАС деб ёзиб қўйилган савдо шахобчасига кирсангизу у ерда бошқа брендларга ёки умуман учар тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган “Миллий” махсулотларга кўзингиз тушса, танлов имкониятингиз қандай бўлади.

Истемолчи сифатида, бозорлар, савдо шаҳобчалари ва катта ҳажмдаги савдо масканларида бўлганимизда…

– Кўпинча савдо марказлари орқали ҳаридларни амалга ошираман, – дейди биз билан суҳбатда бўлган ҳаридор С.Деҳқонов.

Асосан, “Терра Про”, “Пума”, “Гуччи” каби машҳур брендлар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни ҳарид қиламан. Бироқ, ҳозирги кунда кўплаб савдо дўконларида ушбу брендлар остида қалбаки маҳсулотларга ҳам дуч келиб қолмоқдамиз. Айнан шу ном остидаги маҳсулот деб сотиб оляпмизу, орадан бир икки ой вақт ўтгач сифатида катта ўзгаришлар бўлмоқда.

– Менику қўятуринг, кўплаб юртдошларимиз ҳам айнан шу ҳолатга учраётган бўлиши ҳам мумкинку. Бу борада қандай ишлар олиб борилиши керак, бизда Сифатни назорат қилувчи идоралар йўқми? Ёки бўлса ҳам бунга кўз юмишмоқдами. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади шундай тарзда давом этаверса.

– Асли наманганликман, ўқиш юзасидан Қўқон шаҳрида 4 йилдан бери яшамоқдаман. Бу ерда катта бозорлар бор. Кўпинча дўстларимиз билан нимадир ҳарид қилишга бозорларга ҳам борамиз. У ерда Уддабурон ишлаб чиқарувчилар машҳур номларни ниқоб қилиб маҳсулотларини сотишмоқда. Булар билан ким шуғилланади. Тадбиркорлик экан деб таниқли брендларни ёки сифатни тушириб юборишлари шунчалик осон ишга айланиб қолдимикан деб ўйлаб ҳам қоламан базида.

Ўзи “Бренд”дан фойдаланиш ёки товар хом ашё белгиларини кўчириш тартиб қоидалари қандай? Бу бўйича патент вакили, юрист Мадина Турсунова ўз фикрларини билдирди.

– «Бренд ўзи нималигини кўпчилик билмайди. Келинг аввал шу ҳақда тўхталиб ўтсак. Бренд бу товар ёки савдо белгиларининг оммалашган номи. Бренд бу аслида ҳуқуқий эмас балки иқтисодий термин ҳисобланади. Хуқуқий нуқти назардан бренд бу товар белгиси. Товар белгиси, ҳар қандай белги бўлиб, кўп ҳолларда сўзлар ёки сўз ва тасвирлар ифодасида гавдаланади.

Товар белгисининг асососий функцияси бозорда бир бирига ухшаша булган товар ва хизматларни ажратиш, айнан исьемолчилар учун бу мухим. Шунингдек, товар белгисидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқи факат уни эгасига тегишли бўлиб, нафақат товар белгини худди ўзини балки унга адаштириш даражасида ухшаш бўлган белгилардан фойдаланишни тақиқлайди.

Товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт ҳисобланади.

Ундан ташқари бозорда биз турдаги товар ишлаб чиқарувчилари бир бирига ухшаш булган товар белгиси, товар номи, товар қадогидан фойдаланиши қонун билан тақиқланган, чунки бундай харакатлар истьемочиларни чалгишида ва алданишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, бир товар ишлаб чиқарувчиси машхур брендни такрорлаб, унга ухшаш белгидан фойдаланиб, бозорда ноурин афзалликларга эга булади ва рақобатчи хужалик юритувчи субьектга зарар келтириши мумкин.

Инсофсиз рақобат, шу жумладан:

– юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолда товарни реализация қилиш, шу жумладан товарни хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товар белгисига, фирма номига ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан уни товарларда, этикеткаларда, ўровларда жойлаштириш йўли билан ёки сотилаётган ёхуд фуқаролик муомаласига ўзгача тарзда киритилаётган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқача тарзда фойдаланиш йўли билан, шунингдек ушбу белгидан домен номида фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолда реализация қилиш;

– товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш, реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш;

Шундай қилиб, машхур брендлардан ҳуқуқ эгалари ручсатисиз фойдаланиш нафакат товар белгиси туғрисидаги қонунчилигни бузилишга сабаб булади, балки рақобат туғрисидаги конунчиликга зид хисобланади.

Вахоланки, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида қонунда, тақидлаб ўтилган:

– Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Бу дегани фойда куриш мақсадида амалдаги қонунчилигка зид хатти-харакатларни йулга қуйиш дегни эмас. Ўчинчи шахсларга тегишли булган товар белгилари, ва бошка интеллектуал фаолият натижаларидан ва индивидуаллаштириш воситаларидан фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан фойдаланиши мумкин.”

Бренд… Нима ўзи?

“Бренд (товар белгиси) — бу маҳсулот (хизмат) қиймати, сифати ва имиджини тавсифловчи фирма томонидан тасвирланганбелгидир. Қачонки компания ўз брендини қонунан расмийлаштирса, у товар белгисига айланади. Шунингдек, бренд маҳсулотга доимий обрў-эътибор тақдим этиш билан бирга, у реклама харажатларини ҳам бевосита қисқартиради.” Лекин… Сифатга ким жавоб беради?

Нега айнан ушбу мавзуга тўхталдик. Сафарлар мобайнида юқоридаги каби брендларни номма-нома ва бирга-бир тартибида қўрқмай кўчириш ва фойдаланиш холатлар жуда кўп учраб туради.

Бу эса ушбу брендга бўлган мутлақ хуқуқлар бузилишига ва исьтемолчиларнинг ҳуқуқларини бузилишига ва оригинал товар ва хизматларга ишончи йўқолишига олиб келади.

Сиздачи, Сизда қандай? Қонунчиликда бунга юристимиз айтганидек белгиланган талаб ва қоидалар бор. Шундай учар тадбиркорларга Сизнинг муносабатингиз қандай?

Бобур Каримов, Гузалия Асанова 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.