Польшада Вазирлар Кенгашининг мажлисидан олдин бинодан яширин эшитиш мосламалари топилди

Фото: ТАСС

Польша Украинага гуманитар ва ҳарбий ёрдам марказига айлангандан буён, мамлакатда жосуслар фаоллиги ошиб бормоқда.

Сешанба куни Катовица шаҳрида Вазирлар Кенгашининг мажлиси ўтказиладиган бинодан яширин эшитадиган қурилмалар топилди. Бош вазир Дональд Туск Европа иқтисодий конгрессини очиш учун мазкур шаҳарга келганди.

“Давлат мухофазаси хизмати Ички хавфсизлик агентлиги билан ҳамкорликда Катовицадаги Вазирлар Кенгаши мажлиси ўтадиган бинода эҳтимол яширин эшитиш учун фойдаланилиши мумкин қурилмаларни топди ва олиб ташлади. Хизматлар тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда”, – деб ёзди махсус хизматлар вазирининг матбуот котиби Яцек Добжинский X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.