Нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди

Фото: Яндекс

Нотариал идорага бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди, деб хабар бермоқда Адлия Вазирлиги матбуот котиби.

Эндиликда Сиз:

  • эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
  •  автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
  • ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.