Нукус аэропорти тендер савдоларини ўтказишда қонунчиликни бузгани маълум бўлди

Фото: Polet me

Қорақалпоғистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Нукус” халқаро аэропортига нисбатан тендер ўтказиш вақтида қонунбузарлик содир этгани учун иш қўзғатилган.

Давлат харидлари портали орқали қиймати 120 миллион сўмлик тендер савдолари ўтказилаётганида корхона томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар талаблари бажарилмаган.

Қўмита махсус комиссияси томонидан “Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори талабларини бузганлиги юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.