Франция Украинага муддати ўтган (лекин фойдаланишга яроқли) “Scalp” ракеталарини етказиб бермоқчи

Фото: RAF

“Chrysalis” дастури доирасида Париж Украинага яроқлилик муддати ўтган компонентлардан йиғилган узоқ масофали “Scalp” ракеталарини топширишни режалаштирмоқда, бу эса Францияга ракета арсеналини тугатмасликка имкон беради. Контейнерларда сақланган ракеталар заводларга етказилади ва у ерда 3 ой ичида фойдаланишга тайёрланади.

РФИ маълумотларига кўра, ушбу ракеталар Россияга қарши тезкорлик билан қўлланилиши кутилаётгани боис, уларнинг синовлари соддалаштирилган схема бўйича ўтказилади. Медиа компанияси манбаларидан бири бу режани иқтисодий нуқтаи назардан жуда самарали деб атади, чунки “Scalp ракеталари контейнерларидан олинганида аллақачон утилизацияга мўлжалланган бўлади”.

Аввалроқ АҚШ Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрлаш устида ишлаётгани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.