Италияда “фавқулодда демографик вазият” эълон қилинди

Фото: Пермессо

Сўнгги йилларда бутун Европада туғилишнинг пасайиши кузатилмоқда. Бу муаммо айниқса Италияда кескин, деб ёзади Euronews.

Бу ерда туғилиш даражаси Европа Иттифоқидаги энг паст кўрсаткичлардан бирини кўрсатиши билан бирга, маҳаллий аҳоли ҳамжамиятнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча тезроқ қаримоқда.

Демографик чуқурга тушишнинг олдини олиш Италия ҳукумати ва “Италия биродарлари” партияси бошчилигидаги ҳукмрон коалициянинг асосий вазифаларидан биридир. Аммо расмийларнинг усуллари, айниқса уларнинг абортлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси социологлар ва маҳаллий ННТлар томонидан танқид қилиниб, кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.

Буни Римда демографик муаммоларга бағишланган икки кунлик конференция яққол кўрсатди. Иштирокчилар мамлакатда “фавқулодда вазият” мавжудлигини тан олишди.

Жижи Де Пало, Туғилишни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг раҳбари:

Бу муаммо ҳамма партига тегишли. У бутун сиёсий спетрга тааллуқли бўлиб,  муҳожирлардан тортиб кексаларгача бўлган барча ижтимоий тоифаларни қамраб олади”.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу тенденция давом этса, 2030 йилга бориб Италиянинг 59 миллион аҳолиси деярли 1 миллион кишига қисқаради.

Италия Миллий статистика бошқармаси (ISTAT) маълумотларига кўра, агар 2022 йилда туғилишнинг умумий коэффициенти (яъни, ўртача бир аёлга тўғри келадиган болалар сони) 1,24 ни ташкил этган бўлса, бир йилдан сўнг у 1,2 га камайган.

Аҳолининг қариши эса пенсия тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасига катта юк бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.