Нурафшонда салкам 7 килограмлик чақалоқ туғилди

Foto: uznews

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Туғруқ комплексида вазни 6 килограмм 865 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда вилоят ССБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Бу аёлнинг иккинчи фарзанди ва у фарзандини кесарча кесиш орқали дунёга келтирилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг маълум қилишича, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида ва бундай ҳолат Тошкент вилоятида биринчи бор кузатилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.