Президент бош прокурорга Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосарига нисбатан чоралар кўришни топширди

15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Пойтахт туманларининг ҳокимларига мурожаат қилар экан, у Ўзбекистон ривожланиш учун барча имкониятлар ва воситаларга эга эканини қайд этди.

«Фақат виждонли бўлиш керак. Виждонли. Агар халққа виждон билан ва пораларсиз хизмат қилсангиз, натижа ва мўл-кўллик бўлади. Аммо агар ўғирлик қилсангиз, мен барибир сизни топаман», — дейди президент.

Шавкат Мирзиёев “президент сиёсатига хоинлик” қилган Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарини мисол сифатида келдирди (вилоят ҳокимлигининг маълумотларига кўра, капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳоким ўринбосари).

Мамлакат раҳбари бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга вазиятни назоратга олишни ва ушбу мансабдор шахсга нисбатан қонуний чоралар кўришни топширди.

«Ҳамма билиб қўйсин… Бу виждонсиз сиёсатимизни сотди… Барибир шундайлар бўлади, гуруч курмаксиз бўлмайди, дейишади-ку. Эски даврни соғинаётган виждонсизлар бор. Улар очиқлик, эркинлик сиёсатини тушунмайди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Жиззахда олти қаватли бино қулаб тушганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.