Nemolchi: Депутат Нуриддин Зайнитдинов вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилишда гумон қилинмоқда
Аввалроқ Anhor.uz нашри пойтахтнинг Учтепа тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олингани ҳақида ёзган эди.
Зайнитдинов Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиросни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди, деб ёзмоқда Nemolchi.uz.
«Жиноят қурбони 14 ёшли ўсмир бўлиб, унинг ота-онаси жиноят ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари депутатга ушбу модда бўйича айблов қўйилгани ва ҳибсга олинганини тасдиқлади»,- дейилади хабарда.
Нуриддин Зайнитдинов Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси ўринбосари, халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан депутати, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.
Шарҳлар