Россиядан Ўзбекистонга ота-онасининг қарамоғисиз қолган 17 нафар бола қайтарилди

Фото: Дунё

16 апрель куни ота-онасининг қарамоғисиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб ёзади “Дунё” нашри.

Ўзбекистон элчихонаси Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамда Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан биргаликда ушбу болаларни ўз ватанига қайтаришга кўмаклашди. Бундан ташқари, элчихона томонидан беғаразлик асосида болаларга бепул қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилди.

16 апрель куни болалар ватанига қайтгач, қариндошлари васийлигига ва махсус болалар муассасаларига топширилади, – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.