Ўзбекистонда январ-июн ойларида 97,4 мингта никоҳ қайд этилган
Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2024- йилнинг 1- июл ҳолатига кўра, республикада 97,4 мингта никоҳлар қайд этилган. Расман оила қурганларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
шаҳар жойларда – 50,1 минг;
қишлоқ жойларда – 47,3 минг
Маълумот ўрнида бу рақамлар январ-май ойларида 80,8 мингтани ташкил қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, республикада 2023-йилда 20 ёшгача никоҳ қурганлар сони 283,8 мингтани ташкил этган. Шундан, 106,0 мингтаси 20 ёшгача бўлган шахсларга тўғри келган.
Улардан, Аёллар – 102 591 нафар;
Эркаклар – 3 437 нафар.
Улашиш:
Шарҳлар