Пашинян Арманистондаги Россия телеканалларини ўчириш билан таҳдид қилди

Пашинян пригрозил отключить российские телеканалы в Армении

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия Арманистон ҳукуматининг талабларини эътиборсиз қолдирса, Россия телеканалларини ўчириш билан таҳдид қилди.

“Шартнома Арманистон ва унинг манфаатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни назарда тутади. Дўстона муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, биз етти марта илтимос қилишга, кейин етти бор талаб қилишга тайёрмиз. Аммо еттинчи галдан кейин ҳам бу талаблар эътиборсиз қолдирилса, бошқа йўл йўқ, бу телеканаллар ўчирилиши керак, кўрсатувларнинг узатилиши тўхтатилиши лозим”, – деди Пашинян. Бу ҳақда “РИА Новости” маълум қилади.

Мартда Арманистонда “Вечер с Владимиром Соловьевым” (“Владимир Соловьёв билан оқшом”) ва “Воскресный вечер с Владимиром Соловьевым” (“Владимир Соловьёв билан якшанба оқшоми”) телешоуларини “РТР-Планета” каналининг мультиплексида намойиш қилиш тақиқланган эди. Декабрда эса республикада ” Sputnik Армения” радиоси бир ойга узилган. Сабаб “Пятница с Тиграном Кеосаяном” (“Тигран Кеосаян билан жума”) дастурида телевидение ва  радио бўйича Комиссия “Аудиовизуал медиа тўғрисида”ги қонун бузилишини кўрган.

The Moscow Times газетасига берган интервьюсида Арманистоннинг Европа Иттифоқидаги элчиси Тигран Балаян, масала ТВ-кўрсатувларни узатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим даражасида ҳал қилинмаса, республика ҳукумати мамлакатда Россия давлатининг тарғиботчилари дастурларини намойиш қилишга тақиқ қўйиш чораларини кенгайтириши мумкин, дея баёнот берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.