ОАВ: Россия самолёти 250 кг келадиган бомбани Белгород областидаги мактаб биносига тушириб юборди
Россия самолёти Белгород областидаги мактаб биносига 250 килограммли бомбани тушириб юборган. Бу ҳақда “Пепел” ва Astra ёзади. Маҳаллий аҳолининг “Пепел” телеграм каналига айтишича, 19 ноябрга ўтар кечаси Украина билан чегарадан 45 километр узоқликдаги Биковка қишлоғида жойлашган мактабга бомба тушган. Таъкидланишича, қурбонлар йўқ.
Astra каналининг ҳудуд фавқулодда хизматларидаги манбасига кўра, бомба “тўсатдан” (бошқача айтганда, самолётдан тушиб қолган) эрталаб соат олтиларда тушиб кетган. У бинонинг томини ёриб ўтган ва ҳозир мактабнинг синф хоналаридан бирида.
Нашрнинг хулосасига кўра, Россия ўқ-дориларининг Россия ҳудудига ёки Украинанинг босиб олинган ҳудудларига тушган 150 та ҳолати аллақачон маълум.
Шарҳлар