Одамларни чет элга ишлашга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ҳибсга олинди
Хорижий давлатларга ишлашга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ф.Т.. ва T.Х. фуқаро M.Н.ни Мексика штати орқали АҚШда ишлашга юбориш эвазига алдов йўли билан жами 24 000 АҚШ долларини олган.
Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгар Д.Ш.ни Туркия орқали мавсумий иш учун Англияга юбориш эвазига 2,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Улашиш:
Шарҳлар