Ҳокимлик вояга етмаган қизнинг лифтда қамалиб қолгани билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманининг “Янги дархон” маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Муносабатда айтилишича, «туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, узсаноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган. Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди», – дейилади.
Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан сухбатлашишган. Қизнинг ахволи яхши ва кайфияти ижобий эканлиги таъкидланган.
Шу йилнинг октабр ойида Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида одамлари бўлган лифт қулаб тушган эди. Тошкент ҳокимлиги эса уй белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмагани, яъни ҳокимлик томонидан давлат қабулидан ўтмаганини маълум қилганди.
Шарҳлар