Японияда ёлғиз вафот этаётган кексалар сони кўпаймоқда
Жорий йилнинг биринчи чорагида Японияда 22 мингга яқин одам ёлғизликда оламдан ўтган. Япония Миллий полиция агентлиги маълумотларига кўра, бу рақам ҳар йили 68 минг кишига кўпайиши кутилмоқда. Бунга ўз-ўзини изоляция қилиш ва ўз-ўзига эътиборсизлик сабаб бўлмоқда.
«Корицуси» (ёлғиз ўлим) атамаси Японияда 1995 йил Кобе зилзиласидан сўнг, кўплаб кексалар вақтинчалик бошпаналарда яшашга мажбур бўлган пайтда пайдо бўлган. Кейин баъзилари ёлғизланиб, ўзларига ғамхўрлик қилишдан ёки бошқалардан ёрдам олишдан бош тортганлар.
«Корицуси» «ҳеч кимга айтмасдан ўлиш ва жасади маълум вақтдан кейин топилиши керак» деган маънони англатади. Япония аҳолиси тез қариётгани ва бир кишилик уй хўжаликларининг улуши ҳозирги 36 фоиздан ошиб бораётгани сабабли бу ҳолат янада кенг тарқалган.
«Мутахассисларнинг фикрича, бунга хотира ва руҳий саломатлик муаммолари сабаб бўлади. Ҳукумат кекса одамлар ёрдам беришдан бош тортган тақдирда ҳам уларни қўллаб-қувватлаш йўлларини топиши керак», – дейилади хабарда.
2023 йил август ойида Япония ҳукумати зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ёлғиз ўлимларни ўрганиш учун экспертлар гуруҳини тузган.
Шарҳлар