Сирский: вазият мураккаб, баъзида УҚК тактик муваффақиятга ҳам эришмоқда

сырский
Фото: Коммерсант

Душман ҳаводаги устунлик, ракета ва артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланиб, Донецк областининг маъмурий чегарасига етиб боришни  мақсад қилган, дейди Украина Қуролли кучлари (УҚК) бош қўмондони Александр Сирский.

“Душман зирҳли техникалар кўмагида ҳужум гуруҳлари ёрдамида кечаю-кундуз ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда. Муайян йўналишларда у пиёда, тўлқинлар билан, взводдан ротагача, баъзан батальонгача ҳужум операцияларини ўтказишга ҳаракат қилмоқда”, – деб ёзади Сирский ўзининг телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, Часов Яр ва Клешчиевка шарқидаги ҳудудларда Бахмут йўналишида; Авдеевска йўналиши бўйича – Бердичев, Орловка, Водяной, Первомайский районларида; Новопавловскийда – Новомихайловка ҳудудида айниқса қийин вазият юзага келган.

“Часов Яр бизнинг назоратимиз остида қолмоқда, душманнинг аҳоли пунктига бостириб киришга бўлган барча уринишлари муваффақиятсизликка учради”, – дейди Украина бош қўмондони.

Лиман, Орехов ва Херсон йўналишларида вазият кескинлигича қолмоқда.

“Шу билан бирга, Купянск ва Лиман йўналишларида биз бироз тактик муваффақиятга эришдик”, – дея қайд этади Сирский.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.