“ОЛХ”даги ёлғон эълонга ишонган фуқаронинг 13.mln. сўм пуллари ўғирланди

Наманган вилоятида яшовчи У.Ю. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 13.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи К.М. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи, К.М. “ОЛХ” платформасида «Nexia» русумли автомашинасини арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи У.Ю. билан телефон орқали гаплашиб, унга ушбу автомашинани 18 ой муддатга бўлиб тўлаш йўли билан 8000 АҚШ долларга сотишини, шунингдек, олдиндан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўтказиб беришини, сўнг автомашинани унга жўнатиб юборишини айтиб уни алдаган.

К.М. олдиндан унинг 13.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан K.M.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.