«ОЛХ»даги сохта эълонга ишонган фуқаро 4.000 000 сўмга тушди
Фарғона шаҳрида яшовчи 36 ёшли A.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.000.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 37 ёшли Х.С. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Х.С., A.Ш. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга «ОЛХ» платформаси орқали «Аcеr» русумли компьютер қурилма сотишини айтиб, олдиндан пластик картасига 4.000.000 пулларни ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан X.С.гa нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар