Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари пора билан қўлга тушган судья ва прокурорларнинг ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев пора олаётган пайтда қўлга тушган судья ва прокурорларнинг ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
Тожиев 90 минг доллар пора олаётган пайтида қўлга олинган Бухоро вилояти Когон тумани прокурорининг ишини тилга олди. Прокурор бу миқдорни қамоқ жазосини бекор қилиш ва жиноий ишни «ёпиб юбориш» учун талаб қилган.
“Асосий масъулияти қонун устуворлигини таъминлашдан иборат бўлган одамларнинг ўзлари қонунни бузиши одамларнинг қонунга, пировардида давлатга бўлган ишончига путур этказади”, – деди Тожиев.
У спикер ўринбосарини улар томонидан тасдиқланган айблов ҳукмлари ва суд жараёнларида чиқарилган қарорларга баҳо беришга чақирди.
“Бундай нопок кимсаларнинг қилмишлари натижасида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, судланган бўлиши мумкин эди? Менимча, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш зарур. Коррупционерлар томонидан кўриб чиқилган барча материаллар адолат ғалаба қозониши учун қайта кўриб чиқилиши керак”, — деди у.
Шарҳлар