Bo'limsiz

Олий суд: Marion Biotech компаниясининг препаратларини қабул қилиш натижасида 65 нафар бола ҳаётдан кўз юмди

Фото: quramax.uz

11 август куни Тошкент шаҳар суди «Док-1 Макс» препарати билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.

21 нафар айбланувчи, жумладан, Quramax Medikal С. Р. П. компаниясининг директори (Ҳиндистон фуқароси) ва Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори С. К. ҳам судда ҳозир бўлади.

Айблов хулосасига кўра, содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар бола нобуд бўлган.

Айбланувчиларгага нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 186-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларни сотиш ёки сотиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, дори воситалари ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотиш, шунингдек, рецепт бўйича, таркибида кучли таъсир кўрсатадиган моддалар бўлган дори воситаларини чакана сотиш тартибини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (хизмат ваколатларига бепарволик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), 210-моддаси (пора олиш), 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора беришда воситачилик қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш) бўйича судланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.