Олий ўқув юртларига бюджет асосида ўқишга кириш осонлашади
Ўзбекистон нодавлат олий ўқув юртларида бюджет ўринлари сонини кўпайтириш ниятида, дея хабар беради Олий таълим вазирлигининг матбуот хизмати.
Хусусий ва хорижий олий таълим муассасаларида кундузги таълим бўйича ўқиш квоталари сонини 20 фоизга ошириб, 1200 ўринга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида сўз боради.
Улашиш:
Шарҳлар