“Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 60 километри реконструкция қилинади
Президентнинг “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “М39” Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мамлакатда халқаро талаблар ва стандартларга мос замонавий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва миллий йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан умумий киймати 195,5 млн АҚШ доллари бўлган «М39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилган эди.
Лойиҳани амалга ошириш учун:
- Ислом тараққиёт банки томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 106,7 млн АҚШ доллари миқдорида;
- ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 47,2 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратади;
- Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ИТБ ва ОПЕК жамғармаси билан тегишли Ҳадли келишув ҳамда қарз битими имзоланган.
Умумий қиймати 195,5 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига кўра ИТБ ва ОПЕК жамғармасининг ҳиссаси 153,9 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш ҳамда молиявий бошқа харажатларни қоплаш кўринишида 41,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этади.
Лойиҳа 5 йил (2 йил кафолат даврини ҳисоблаган ҳолда 2024-2029 йиллар) да амалга оширилади.
Шарҳлар