Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $2 млрдга ошган
Жаҳондаги рекорд нархлар фонида Марказий банк 12 тоннадан ортиқ қимматбаҳо метал сотган. Мартда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари икки ойлик пасайишдан кейин кўтарилган.
Жорий йилнинг 1-март ҳолатига кўра, мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажми $34,19 млрдни ташкил этган. Ўтган ойда халқаро активлар ҳажми $1,99 млрдга ошиб, жорий йилнинг дастлабки икки ойидаги пасайишни деярли қоплаган.
«Хорижий валютадаги активлар миқдори $8,26 млрдни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бирида сақланиб қолган. Ўтган ойда уларнинг миқдори $710,7 млнга ошган. Кўрсаткич кетма-кет 11 ой давомида $10 млрддан паст даражада қолмоқда», – дейилади хабарда.
Ўзбекистон Марказий банкининг бошқа мамлакатлар марказий банклари, шунингдек, ХВЖдаги депозитлари ҳажми сезиларли — $338,8 млнгача пасайган. Мамлакат олтин захиралари сезиларли даражада ошиб, апрель ойи бошида $25,37 млрдни ташкил этган. Февралга нисбатан унинг қиймати жаҳондаги рекорд даражадаги нархлар сабаб $1,27 млрдга ошган.
Ўзбекистон феврал ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди. Мамлакат бу ойда хорижга энг кўп — 12 тонна олтин сотган.
Шарҳлар