Тошкентнинг Бектемир туманида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот эълон қилди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 21.00 ларда Бектемир тумани Чашма маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таьминланади, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар