Самарқандда мактаб қурган компания раҳбарлари 631,7 млн сўмни талон-тарож қилган

Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар беради.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда «Ф.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилган. Ўзганиш натижаларига кўра, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 631,7 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида «Н.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 240,5 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: STV

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.