Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш учун дастур жорий қилинди
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-мақсади оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш саналади.
Бу дастур доирасида 1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёллар йод препарати билан ҳамда 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан таъминланади.
“6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болага микронутриент кукуни ва 6,5 млн нафар 2-10 ёшдаги болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар бепул тарқатилади”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, кохлеар имплантация операциясини ўтказган 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилиб, 12 млн нафар бола 13 турдаги вакциналар билан юқумли касалликларга қарши эмланади.
Улашиш:
Шарҳлар