Қўқонда хотинини рашк туфайли ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
Фарғона вилоятида ўз хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди, дея хабар беради Олий суд матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, турмуш ўртоқлар ўртасида тез-тез жанжал содир бўлган. Кунларнинг бирида аёл икки фарзандини олиб, ота-онасининг уйига жўнаб кетди.
Хотинини рашк қилган эркак ундан ўч олмоқчи бўлган. У хотинини ҳар куни болаларини олиб борадиган болалар боғчаси ёнида ўлдиришга қарор қилган.
Айбланувчи маст ҳолатда хотинига ўткир буюм билан бир неча марта урган, – дейилади хабарда.
Суд фуқарони Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топди. У 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар