Ободонлаштириш ходимларига ўзини ҳокимлик ишчиси сифатида таништирган фирибгар уларнинг номига онлайн кредит олди

Фото: қалампир.ўз

Наманган вилоятида яшовчи аёллар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.Млар. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилишган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланган.

Тергов органларига жалб этилган Т.М., жабрланувчилар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.М.лар Наманган шаҳар Чорсу меҳмонхонаси олдида ишлаб юришган вақтида уларнинг олдига келиб, ўзини ҳокимлик ишчиси эканини ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам олиб беришини айтган ва ободонлаштириш бошқармаси ишчиларининг паспорт маълумотлари ва расмларини олиб, уларнинг номига жами 46 млн. сўм миқдорида “Онлайн Микроқарз” расмийлаштирганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.