Ўзбекистонда 5 кун давомида электр энергияси учун онлайн тўловлар қабул қилинмайди
31 июль соат 23:50 дан 5 август соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловлар қабул қилинмайди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси ишга туширилмоқда. Шу муносабат билан қарийб тўлиқ беш кун давомида Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириб бўлмайди.
Шунингдек, шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар ҳам бўлиши мумкин.
Бироқ ой охирида ҳисоби тугайдиган истеъмолчилар айни муддатда қарздорликка чиқса ҳам автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Шарҳлар