Қонунчилик палатаси эшакни “истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар” қаторига қўшди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун ташаббускорларининг айтишича, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хафини туғдириши мумкун бўлган ҳамда касаллик кириб келишини олдини олиш, эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушукларни идентификация қилиниши таклиф этилди.
Хабарга кўра, Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ички ва ташқи бозор учун ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот прогнози тўғрисида аниқ маълумотлар базасини шакллантириш, истеъмол учун чиқариладиган барча маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни олишга, ҳайвон эгаларининг ҳайвонга эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф қилиш ҳуқуқларини янада кафолатлашга имконият яратади.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Шарҳлар