Ўзбекистон Олий суди журналист Анастасия Павленконинг ишини қўшимча тергов қилиш учун қайтарди

Источник: Анастасия Павленко/Facebook

Ўзбекистон Олий суди журналист Анастасия Павленко иши бўйича аввалги инстанцияларнинг қарорларини бекор қилди, у «Самарқандни асраб қоламиз» гуруҳининг фаоллари билан бирга илгари таниқли совет рассоми Павел Беньковга тегишли бўлган уйнинг вайрон бўлишига қаршилик кўрсатишга уринган. Беньков номини олган бу уй Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилган. Иш қўшимча терговга жўнатилди, деб ёзади “Фергана” нашри “Nuz.uz”га таянган ҳолда.

Суд мажлиси 15 апрель куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, Павленко Самарқандда бўлди.

Журналистнинг кассация шикоятини кўриб чиққан Олий суд судьяси С.Т.Мамадалиева, жумладан Самарқандда қабул қилинган суд қарорларида Павленко жабрланувчига қандай маънавий ва моддий зарар етказгани кўрсатилмагани, Ўзбекистон Маъмурий Кодексининг бошқа моддаларга аниқлик киритилмаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Анастасия Павленко Маъмурий Кодекснинг 46-моддаси («Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор қилиш»), 202-2 («Ёлғон маълумот тарқатиш») бўйича айбдор деб топилган эди. Бунга журналистнинг Павел Беньков уйи ҳовлисида катта ҳандақ қазилгани ҳақидаги нашри сабаб бўлган.

Уй эгаси Павленкони ҳақорат ва туҳмат қилгани учун жавобгарликка тортилишини талаб қилиб, судга мурожаат қилган. Суд мажлиси 18 январь куни очиқ режимда бўлиб ўтди. Шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судьяси Анастасия Павленкони айбдор деб топди ва унга еттита энг кам иш ҳақи, яъни қарийб 6 миллион сўм (533 доллар) миқдорида жарима солди.

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Мирзо Субхоновнинг айтишича, судья журналистнинг барча илтимосномаларини рад этган. Жумладан, у иш материалларини рус тилига таржима қилишдан ва журналист хабарларини лингвистик экспертизадан ўтказишдан бош тортган ва эксперт хулосаси йўқлигига қарамасдан, бу хабарни ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб тан олган. Павленконинг ўзи ижтимоий тармоқларда суд ҳатто гувоҳларни ҳам сўроқ қилмагани, қарор олдиндан тайёрлангани ҳақида ёзади.

Февраль ойида Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди шаҳар судининг қарорини ўз кучида қолдирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.